
Бюронинг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги қарздор Д.Ш. дан ундирувчи "Ал Барот микрокредит ташкилоти" МЧЖ фойдасига 15.000.000 сум кредит карзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Д.Ш. давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан, кредитини тўлашдан бўйин товлаб келган.
04.07.2022 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб юрганлиги аниқланиб, ушланган ва хатланиб жарима майдончасига олиб кирилган.
Қарздор ушбу куниёқ кредитдан бўлган қарзи 15.0 млн. сўм пулларни ундирувчи "Ал Барот микрокредит ташкилоти" МЧЖ фойдасига тўлади ва қарздорлик бартараф этилгани боис унинг автомашинаси қайтариб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар