Кеча, 4 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилган.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Жорий йил Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Европа томонининг 2022 йил 25-26 июль Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилган.
Европа томони Қорақалпоғистондаги мавжуд вазият, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, минтақада тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”