Жорий йилнинг 30 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро Г.Исламованинг алимент маблағларини ололмаётгани ҳақидаги мурожаати жойлаштирилди. Мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор С.Сидиқовдан ундирувчи И.Исламова фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларини таъминоти учун ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 20.08.2018 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор С.Б.Сидиқовнинг номига расмийлаштирилган Сергели тумани, 6А-мавзесида жойлашган уй бўйича нотариал ҳаракатларни олиб бормаслиги учун таъқиқ солинган. Шунингдек, қарздорнинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.
Фуқаро Г.Исламованинг номига очилган ҳисоб рақамига алимент пуллари ўтказиб келинган бўлсада, 01.03.2022 йилдан 01.06.2022 йилга қадар 4.067.784 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Шунга кўра, қарздор С.Б.Сидиқов томонидан вужудга келган алимент қарздорлиги бартараф этмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида назарда тутилган жавобгарлик масаласи ҳал этишлик учун Сергели тумани судига юборилган бўлиб, шу куни суднинг 26.05.2022 йилдаги қарорига кўра, қарздор С.Б.Сидиқовга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор С.Б.Сидиқов маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, жами 4.100.000 сўм миқдорида алимент пуллари бўлим депозит хисобига ундирилиб, ундирувчининг номига очилган АТ “Алоқа банк” Миробод ҲКХМ ҳисоб рақамига ўтказилиб берилган. Ҳозирда қарздор С.Б.Сидиқовнинг алиментдан бўлган қарздорлиги жорий йилнинг 01 июнь ойига қадар тўлиқ ундириб берилган.
Қолаверса, 01 июль куни соат 11:45-лар атрофида АТ “Алоқа банк” Миробод ҲКХМ ходими билан суҳбатлашилганда, ундирувчининг пластик ҳисоб рақамида жами 13.050.772 сўм пуллари борлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”