Фарзандлари таъминоти учун деярли 80 млн. сўм алимент тўлади

Фарзандлари таъминоти учун деярли 80 млн. сўм алимент тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.Лидан, ундирувчи Т.Ким фойдасига фарзандлар таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор С.Лидан фарзандлари 18 ёшга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган 79.280,5 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг Алоқа банк томонидан очиб берилган пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар