1 213
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси бўйича 61та жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди
Фото: АОКА
Қайд этилишича, жиноят ишлари қурилиш соҳасида қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан қўзғатилган. Бундан ташқари, давлат дастурлари ижросида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъул шахс интизомий ва 359 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бош прокуратура бўлим катта прокурори Фаррух Султоновнинг маълум қилишича, Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби ҳамда вилоят ва туман – шаҳар прокурорлари раҳбарлигидаги ҳудудий штаблар томонидан Инвестиция дастуридаги жорий йилда янгидан бошланувчи 1417 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва уларнинг 1407 таси экспертизадан ўтказилган. Жумладан:
- “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларидаги 5 947 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг 5 564 таси экспертизадан ўтказилган;
- “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 499 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг 437 таси экспертизадан ўтказилган;
- дастурлардаги объектлар учун ажратилган маблағнинг 5 трлн сўмдан ортиғи ёки қарийб 24 фоизи молиялаштирилиб, пудрат ташкилотлари томонидан 4,5 трлн сўмлик ишлар бажарилган;
- Инвестиция дастуридаги 50 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастуридаги 125 та объектларда ишлар сифатли якунланиб, фойдаланишга топширилган;
- дастур ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Республика штаби томонидан Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўрганишлар ўтказилган.
Ушбу ўрганишларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, жумладан, объектларда сифатли маҳаллий қурилиш материалларини ишлатиш, лойиҳаларни оптималлаштириш ҳамда янги технологиялардан фойдаланиш чоралари кўрилди.
“Дастурлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъуллар интизомий ва 359 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Қурилиш соҳасида қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 61 та жиноят ишлари қўзғатилди. 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилди.
Штаблар томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари ҳам ўрганиб чиқилмоқда.
Хусусан, республика штаби томонидан қурилиш-пудрат, лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини юритиш ва электрон тендер савдоларини ўтказиш тартибидаги айрим ҳолатлар кўриб чиқилди. Мазкур масалаларни кўриб чиқиш жараёнида лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳам бевосита жалб этилиб, уларнинг фикр ва таклифлари олинди.
Муҳокамалар натижасига кўра амалдаги қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳамда электрон тендер савдолари ўтказишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди.Ушбу таклифлар рейтинг юритиш ва электрон тендер ўтказишда ҳалол рақобат ҳамда адолат тамойилларига қатъий риоя этиш, мазкур жараёнларда инсон омилини кескин қисқартириш ва пудрат ташкилотларининг ҳақиқий салоҳиятини аниқлашга хизмат қиладиган тизим яратишга қаратилган. Ҳозирда таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда”, деди Фаррух Султонов.
Қайд этилишича, Республика штаби томонидан давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадлар учун Telegram’да “QURILISHDA NAZORAT” махсус боти ишга туширилган ҳамда ишонч телефони ташкил этилган.
Мазкур бот орқали фуқароларимиз томонидан ўз яшаш ҳудудидаги давлат дастурига киритилган объектлар бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳақида прокуратура органларида ташкил этилган штабларга фото лавҳалар билан биргаликда тўғридан тўғри хабар юборишлари ҳамда ишонч телефони орқали мурожаатларини қолдиришлари мумкин.
“Билдириладиган ҳар бир хабар Республика штаби томонидан назоратга олиниб, қисқа муддатларда кўриб чиқилиши таъминланади. Фурсатдан фойдаланиб, барча фуқароларимиздан давлат дастурларидаги объектларда сифатсиз қурилиш ёки бошқа салбий ҳолатларнинг гувоҳи бўлган тақдирда, Telegram-ботдан фойдаланиб, штабларга хабар беришларини ва шу орқали жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол бўлишларини сўраб қоламиз”, дейди Фаррух Султонов.
Маълумот учун, 2022 йилнинг олти ойи давомида Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби ҳамда вилоят ва туман-шаҳар прокурорлари раҳбарлигидаги ҳудудий штаблар томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги 2413 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 676 та ва “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларидаги 11427 та лойиҳа мониторингга олинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди