
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан жами 48 нафар ундирувчилар фойдасига жами 78 млн. сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ширин шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган эди.
Бюронинг Ширин шаҳар бўлими бошлиғи Қ.Халилов хабар беришича, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, бўлим бошлиғининг ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан жами 78 млн. сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар