09:50 / 07.07.2022
1 826

Самарқандда хотинининг ўйнашини ўлдириб, жасадни ҳожатхонага ташлаб юборган эркак 17 йилга қамалди

Самарқандда хотинининг ўйнашини ўлдириб, жасадни ҳожатхонага ташлаб юборган эркак 17 йилга қамалди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, эркак 2020 йилдан буён шаръий никоҳ орқали бир аёл билан яшаб келган. Яшаш давомида эркак аёлига ишламасликни бир неча маротаба таъкидлаган. Аммо рафиқаси бу шартга кўнмай, ишга чиқиб кетган. Оқибатда эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Аёл эса эрининг жанжалларига тоқат қилмай, икки нафар фарзанди билан қизлик уйига кетиб қолган.

2022 йилнинг февраль ойи бошларида аёли кетиб қолгани сабабли ёлғиз яшаб келаётган эркакка турмуш ўртоғи бошқа бир эркак билан ишқий муносабатга киришиб, биргаликда яшаб келаётгани ҳақидаги хабар етиб келган. Айбланувчи ўзининг аёли билан никоҳсиз яшаб келаётган эркакдан қасд олиш мақсадида телефон рақамини топиб, 15 февраль куни соат 19:30 атрофида унга қўнғироқ қилган ва эркакнинг маст ҳолатда эканини билиб қолган.

У билан кўришиб, уйига олиб келган. Ундан қасд олиш мақсадида марҳуминг юз, бўйин, кўкрак ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба тўхтовсиз зарбалар бериб, ожиз аҳволга келтирган. Жиноий ишини охирига етказиш мақсадида бўғиб, қасддан ўлдирган. Қилган ишини яшириш мақсадида эса жасадни яшаш хонадонидаги эски ҳожатхонанинг ўрнига кўмиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в" банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда хотинининг ўйнашини ўлдириб, жасадни ҳожатхонага ташлаб юборган эркак 17 йилга қамалди