Мажбурий ижро бюроси органларида суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган ижро харакатлари олиб борилади. Шулар жумласига алимент пулларини ундириш хам киради.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 10.07.2013 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.С.дан ундирувчи К.С. фойдасига барча турдаги даромадларидан уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Алиментчи ота вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминлаш учун суд қарорида белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси А.Сиддиқходжаеванинг қарздор отага нисбатан олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 170 млн. сўм алимент қарздорлиги, шунингдек, фарзандлари 18 ёшга қадар бўлган миқдор ундирилди. Мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро иши Қонуннинг 41-моддаси 1-банди билан тамомланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди