date
views 1 596

Андижондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Андижондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
Андижонда бир гуруҳ фуқаро заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 6 июль ҳолатига шифохонада жами 37 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 17 нафари даволанаётгани, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олингани хабар қилинганди. Беморларга «ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилган.

Касалликка сабаб бўлган «FRESH FOOD 2020» оилавий корхонасига қарашли 3 та шохобча фаолияти шу куннинг ўзида вақтинчалик тўхтатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди