1 июл куни Нукусда содир бўлган тартибсизликни тинчитиш мақсадида намойишчиларга сувга аралаштирилган қизил бўёқ сепилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғининг ўринбосари Абдижан Абдувалиев маълум қилди.
Унинг айтишича, тартибсизликларни тинчитиш мақсадида намойишчиларга қизил бўёқ сепилишидан мақсад улар орасидаги етакчиларни ажратиб олишдир. «Нега айнан қизил бўёқдан фойдаланилади?» деган саволга Миллий гвардия вакили бу ранг узоқдан кўзга ташланиши ва яққол ажралиб туришини келтирган.
Абдувалиевнинг айтишича, 1 июл куниги тартибсизликларда намойишчиларни тарқатиш учун ҳам айнан қизил бўёқ ишлатилган. Ижтимоий тармоқларда намойишчилар бўлиб ўтган кўчада қон оқаётгани, гўёки махсус машина қонни сув ёрдамига юваётгани иддао қилинган видео тарқалди. Кейинчалик бу қон эмас, бўёқ экани, намойишларни тинчитишда бундай усулдан фойдаланиш мавжуд тажриба экани маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи