
Мажбуроий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор "Мафтуна Гўзаллик сири" МЧЖдан ундирувчи АТБ "Микрокредитбанк" Сирдарё вилоят филиали фойдасига жами 93.3 млн. сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ундирув кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “Севинч Баходир Фарм” Х/Кга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ ҳудудида жойлашган “Савдо дўкони” биносига қаратиш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида “Савдо дўкони” биноси тегишли тартибда хатланиб, “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига савдога чиқарилди, ушбу “Савдо дўкон” биноси 157,3 млн сўмга сотилди ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари корхонанинг банк кредит қарздорликлари учун ўтказиб берилиши таъминланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.