date
views 1 440

Самарқандда қурол сотаётган шахс ушланди

Самарқандда қурол сотаётган шахс ушланди
Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, 2022 йил 06 июль куни тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, 1965 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан судланган, Пахтачи тумани «Янгиобод» МФЙда яшовчи А.С. 6 миллион сўм эвазига ўзининг ИЖ-17 русумли ов милтиғини ноқонуний равишда сотаётганда ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.С. га нисбатдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қурол сотаётган шахс ушланди