
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқди. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳаси билан мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилади. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади.
Шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади ва алоҳида солиқ режими жорий этилади. Капитал бозорини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари берилади. Тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларнинг реестрига киритилган ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ўрнатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар