Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди, дея хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, Фарғона халқаро аэропорти чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ўзининг бўйсунувида бўлган ходим Х.Ж. ва маҳаллий фуқаролар билан келишган ҳолда, моддий манфаатдорлик эвазига, хориждан келаётган йўловчилар номига расмийлаштирилиб, олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда “Домодедово – Фарғона” йўналишида Москвадан учиб келган 4 нафар йўловчи номига расмийлаштирилиб, олиб келинган, умумий қиймати 276,6 млн сўмлик товар қимматликларни қабул қилиб олган вақтида фуқаролар – 1991 й.т. А.Н. ва 1995 й.т. Н.А.лар қўлга олинди. Шунингдек, мазкур товарлар Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. тадбиркор Р.Б.га тегишли экани маълум бўлиб, у ҳам ушланди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур чегара-божхона пости ходими Х.Ж. ўзининг бошлиғи А.С.нинг кўрсатмасига асосан ушбу товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиб юборган.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими А.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди