Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Термиз тумани Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерлари сохта ҳужжатлар асосида талон-торож қилингани тўғрисида хабарлар тарқалган. Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ер танлаш ва ажратиб бериш ва ердан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йил 8 июль куни Термиз тумани ҳокимлиги қошидаги ер танлаш ва ажратиб бериш ва ердан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди