
Мажбурий ижро бюроси Бектемир туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 25.04.2022 йилдаги қарздор корхонадан ундирувчи “UZKABEL” АЖ ҚК фойдасига 4 млрд. 36 млн. 665 мирнг сўм асосий қарз ва 21 600 сўм почта ҳаражати ундириш юзасидан 23.05.2022 йилда қўзғатилган ижро иши мавжуд.
Мазкур ижро иши бўйича қарздор корхонага суд ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни ихтиёрий тўлаш учун 15 кунлик муддат берилган. Бироқ, қарздор корхона томонидан ихтиёрий муддатда 500 млн. сўм қисман тўлаб берилган, холос. Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси О.Садатов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси юборилган ва қарздорга тегишли мол-мулкларга таъқиқлар қўйилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор масъулияти чекланган жамиятнинг ҳисоб рақамидан 3 млрд. 536 млн. 665 минг сўм асосий қарз ва 21 600 сўм почта ҳаракатлари тўлиқ ундириб олиниб, ундирувчи “UZKABEL” АЖ ҚКнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди ва ижро иши тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар