
Фото: ‘‘E-auksion’’
Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги хонадон кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Хонадон 7 қаватли турар жой биносининг 7-қаватидан жойлашган. Унинг умумий майдони — 236,6 квадрат метр. Уйда сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими бор.
Уй фуқаролик бўйича судлар қарорига биноан, Олмазор тумани МИБ томонидан кимошди савдосига қўйилган эди.
Аукционга қўйилган хонадоннинг бошланғич баҳоси — 453 млн сўм эди. Кимошди савдоси 7 июль куни бўлиб ўтган.
Хонадонга берилган нархлар ўсиб бориб, якунда бошланғич баҳосидан 2 баробар қимматроққа сотилган — 969,7 млн сўм.
Аукцион ғолиби сифатида Баходир Адилходжаев кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар