Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш жиноятларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 июл куни ИИВга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Отабек исмли шахс тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида бўш ер майдони қидираётган фуқаро билан танишиб, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида сотиладиган 3 гектар ер борлигини айтган.
Отабек бу ер майдони 350 минг долларга нархлаб сотувга қўйилгани, ҳокимият идораларидаги танишлари орқали бу ерда иссиқхона қуриш ҳуқуқини берувчи вилоят ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига қўшимча 10 минг доллар сўраган.
У Чилонзор тумани Новза кўчасида жойлашган “Чинор” ошхонасида 360 минг доллардан 10 минг долларни аванс сифатида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Зангиота туманида эса фуқаро Ж.У. бошқа бир фуқарони Зангиота тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 минг долларга сотаётгани, ерга тегишли ҳужжатларни туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришига ишонтиради. Мазкур шахс олдиндан 40 минг долларни олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувлар давомида у сотмоқчи бўлган ер майдони давлат захирасида тургани маълум бўлади.
Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди