Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги кўчада ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3ни 3-4 та машина тўсиб тўхтатгани, аммо ҳайдовчи ўзини тўсган машиналарга шикаст етказиб қочиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмасдан, жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27 минг ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13 минг, жами 40 минг доллар пулларини ундириб бериш эвазига дастлаб 4,5 минг доллар олган. Сўнг яна 6 минг доллар сўраган.
Шундан сўнг фуқаро вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан мурожаат қилиб, ИИБ ЖҚБ ходимига қонуний чора кўришни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига биноан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ариза муаллифидан 6 минг доллар олган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими қочиб кетишга ва далилий ашё бўлган пулларни яширишга уринган.
Аммо у узоққа қоча олмаган ва тез орада қўлга олинган. Унинг қочиш учун қилган хатти-ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Қайд этилишича, ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди