1 148
Зангиотада давлат захирасидаги ярим гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент вилояти Зангиота туманида суғориладиган ерни 200 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ж.У. Зангиота тумани «Илғор» МФЙ ҳудудида давлат захирасида бўлган 0,5 гектар суғориладиган ер майдонини 200 000 долларга сотишини айтиб, тегишли ҳужжатларни туман ер кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришини билдирган. Эвазига олдиндан 40 000 долларини фуқаро Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди