14:00 / 09.07.2022
1 334

Ўзбекистонлик ўқувчилар Арманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Арманистонга жўнаб кетди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
2022 йилги 33-Халқаро биология олимпиадаси 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилди. Бунда дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

Терма жамоамиз таркиби:
- Азиза Абдувалиева - Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;
- Азизбек Мухторов - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси;
- Бехруз Турсунов - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси;
- Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ўқувчилар Арманистонга жўнаб кетди