4 380
«Мирзиёевнинг тезкор муносабати Қорақалпоғистонни беқарорлаштириш бўйича режаларни барбод қилди» — америкалик эксперт
Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.
Сванте Корнелнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган. Лекин президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.
Экспертга кўра, 2022 йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.
Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилгани, улар асосан интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар, шубҳасиз, бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган президент Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди