Бухоро туманида яшовчи фуқаро укасига тегишли ер майдонини яширин равишда 120 минг долларга пуллаб, 20 минг долларни олдиндан олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.
Таъкидланишича, фуқаро Ш.А. укаси Ж.А.нинг номида бўлган МЧЖга қарашли 7 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан сотишга уринган. У ҳамқишлоғи Ф.Н.нинг ишончига кириб, ер майдони аслида ўзига тегишли эканини билдирган. Ва ундан бу ер майдонини сотиши эвазига 120 минг доллар сўраган. Бироқ Ф.Н. ҳолатни суриштирган ва аканинг ўз укасига нисбатан фирибгарлик қилаётганини англаб етган. Ер сотувчи ака эса харидорга ерни тезроқ олишини, йўқса бошқа талабгор чиқаётганини айтган.
Ф.Н. эса ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган.
Шу куни Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ тезкор гуруҳи тадбир ўтказган. Ер сотувчи ака харидордан келишилган 120 минг долларнинг 20 минг долларини олдиндан олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ( фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди