
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Ички ишлар вазирлиги 5 июл куни Самарқанд шаҳридаги ўқув марказининг ўзаро жанжаллашган ўқувчиларига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни 19:30 лар атрофида шаҳарнинг Даҳбед кўчасида содир бўлган. Видеолавҳада 10 дан ортиқ ўқувчилар тўпланиб тургани ва улар орасидаги 3-4 йигит бир кишини ҳар томондан урганини кўриш мумкин. Жанжалга телефон орқали бўлган ўзаро ҳақоратли суҳбат сабаб бўлгани айтилган.
Ҳолат юзасидан жанжалга алоқадор бўлган 5 йигитга чора кўрилган. Уларнинг икки нафарига 15 сутка, уч нафарига 12 сутка қамоқ жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар