Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 03.04.2018 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор А.Бекметовдан ундирувчи Б.Каландарованинг бир нафар фарзанди таъминоти учун фарзанди вояга етгунга қадар унинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобидан ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, олинган маълумотларга кўра қарздор А.Бекметов Беруний туманида фаолият юритиб келаётган хусусий фирмаларининг бирида ишлаб келган ва қарздорнинг алимент нафақа пуллари иш ҳақи ҳисобидан мунтазам равишда ундирилиб, ундирувчи Б.Каландарованинг номидаги пластик картасига ўтказилиб келинган.
Тарафларга олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, собиқ турмуш ўртоқларнинг ўзаро келишуви асосида, фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент нафақаси 100 млн. сўм қарздор А.Бекметов томонидан тўланиб, ундирувчи Б.Каландарованинг номидаги шахсий пластик картасига ўтказилиб берилди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-модда, 1-бандига асосан амалда ижро этилиб тамомланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин