10:06 / 13.07.2022
2 365

Қашқадарёда аёл эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди

Қашқадарёда аёл эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда келин ўз эри ва яқинлари томонидан боғлаб қўйиб ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Расмий хабарга кўра, 9 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Яккабоғ тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Х. шу манзилда яшовчи аёл Қ.М фуқаро Ю.Х билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан ғазабланиб, оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан мутассил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда аёл эри ва яқинлари томонидан калтакланиб, сочи кесиб ташланди