Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарёда бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Қайд этилишича, Китоб туманида яшовчи, 1998 й.т. Қ.Т. 2020-2021 йилларда Россияда ишлаши даврида ижтимоий тармоқларда «Жиҳодчилар» ДЭО аъзолари таъсирига тушади.
Китобга келгач, ўз атрофидагиларга оқим ғояларини тарғиб қилади. Шунингдек, у интернетда Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, кўрсатмалари асосида «РФ-Туркия йўналиши орқали уларнинг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Қарши туманида яшовчи, 1985 й.т. Р.С. 2021 йилда Саудия Арабистонида ишлаш даврида «Жиҳодчилар аъзолари таъсирига тушган ҳамда улар билан алоқа ўрнатиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаган. Яшаш манзилига қайтганидан кейин ҳам тарғибот билан шуғулланган.
Қарши шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. Ж.М. «Жиҳодчилар» таъсирига тушиб, «Телеграм»да гуруҳ ва канал ташкил қилган ва экстремистик ғояларни тарғиб қилган. Қарши шаҳар суди ҳукмига кўра, ёлғиз оналиги ва 9 ойлик фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин