08:03 / 15.07.2022
1 002

Маҳкумларни назорат қилишда электрон браслетлардан фойдаланилади

Маҳкумларни назорат қилишда электрон браслетлардан фойдаланилади
2024 йил 1 декабрга кадар Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қайд этилишича, электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатлар юзага келса товушли ва визуал хабар онлайн режимида кузатилади.

Хабар автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига келиб тушади.

Қочиб кетишга уринган конвой остидаги шахслар уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналлари ёрдамида ушлаш чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумларни назорат қилишда электрон браслетлардан фойдаланилади