15 июлдан юридик шахслар учун ҳам электр ва газ нархи оширилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 14 июль куни қабул қилган тегишли қарорида белгиланган.
Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳамда нарх шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш ишларини пухта таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.
Шу муносабат билан юридик шахслар учун ҳам газ ва электр нархи вақтинча ошмайди.
Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни ҳукуматнинг 348-сон қарори лойиҳасининг муҳокама жараёнлари якунланган ва 1 100 дан ортиқ таклиф ва эътирозлар келиб тушгани айтилганди. Шунинг учун, энергоресурслар учун нархларни дастлаб юридик шахслар учун эркинлаштиришга қарор қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди