date
views 1 109

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Ғиждувон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Д. бошқа бир фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 3,8 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тадбиркорга савдо дўкони қуришга рухсат олиб бермоқчи бўлган бўлим бошлиғи қўлга тушганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди