Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
2022 йил 18 июлдан Россиянинг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишларда қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.
18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи –1 000 000 сўм.
Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи – 800 000 сўм.
Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи – 1 250 000 сўм. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»