Фирибгарлар муддати ўтган карта орқали ҳисобдан пул ечиб ололмайди. Бироқ...
Бугун деярли барчамизнинг қўлимизда банк пластик картаси бор. Одатда, ушбу карта банк томонидан маълум (ҳозирда Ўзбекистонда асосан 5 йил) муддатга берилади. Муддати тугаган карталар, табиийки, фуқарога керак эмас. Шу боис улар ташлаб юборилади. Аммо адвокат муддати ўтган банк карталарини ташламасликни тавсия қилди.
Дарҳақиқат, бугун пластик карталарга фирибгарлар томонидан қилинаётган ҳужум дунё миқёсида глобал муаммога айланди. Осон ва мўмай даромад олиш илинжида содда одамларни қармоғига илинтираётганлар фуқаронинг шахсий телефонига юборилган биргина махфий код орқали карта ҳисобидаги пулни ечиб олади.
Ўзбекистонда ҳам худди шу йўл билан жиноятга қўл ураётганлар ҳам йўқ эмас. ИИВнинг огоҳлантиришларига қарамай, фирибгарлар қурбонига айланаётганлар орамизда талайгина.
Руслар учун муддати ўтган банк карталарини ташлаб юбормаслик, балки уларни йўқ қилиш яхшироқдир. Бу ҳақда “Прайм” агентлигига “Парфенон” Бирлашган юридик марказининг етакчи адвокати Павел Уткин маълум қилди.
Эксперт банк карталарида мижознинг банкдаги ҳисоб рақамига оид маълумотлар борлигини таъкидлади. Албатта, фирибгарлар муддати ўтган карта орқали ҳисобдан пул ечиб ололмайди. Бироқ ҳужумчилар ушбу маълумотлардан мижозга қарши ҳар қандай фирибгарликларни амалга ошириш учун фойдаланишга уринишлари мумкин.
«Гап шундаки, картада чоп этилган магнит чизиқ, ҳарф кодлари ва голограммаларда карта боғланган банк ҳисоби ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Агар карта хакерлар қўлига тушиб қолса, улар бундан яхшигина фойдаланиши мумкин», — деган адвокат.
Йўқ қилиш усули сифатида адвокат қайчи билан майда бўлакларга кесишни тавсия қилди. Айниқса, ҳар қандай белгилар мавжуд бўлган жойларда уни бўлаклаб ташлаш керак.
Аввалроқ kp.ru сайти ёзганидек, Марказий банк фирибгарлар россияликларнинг ҳисобларига масофадан кириш имконини берувчи янги схема ишлаб чиққани ҳақида огоҳлантирганди.
Бу уяли алоқа операторининг қўллаб-қувватлаш хизмати ходими бўлган одамнинг қўнғироғи билан бошланади. Унинг хабар беришича, абонентнинг телефон рақами тез орада ўз кучини йўқотади ва бунинг олдини олиш учун мобил қурилмада рақамларнинг маълум комбинациясини териш керак.
Баҳринисо Тўхтасин қизи тайёрлади
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»