14:13 / 17.07.2022
1 297

Деҳқонобод ҳокими Қашқадарёда қайси ҳокимлар ОАВ учун очиқлигини айтди

Деҳқонобод ҳокими Қашқадарёда қайси ҳокимлар ОАВ учун очиқлигини айтди
Зоир Алиқулов.
Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов вилоятдаги ҳамкасбларининг ОАВга қай даражада очиқлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов иштирокида кеча, 16 июль куни Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинган. Матбуот анжуманида ҳоким ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб бериш баробарида ҳамкасблари орасида ОАВга очиқ бўлган ҳокимлар ҳақида ҳам фикр билдирган.

Ҳоким блогер Жонибек Норқуловнинг «ҳамкасбларингиздан айнан кимларни ОАВ учун очиқ деб айта оласиз», деган саволига «Ҳамкасбларимдан Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Ғузор тумани ҳокимларининг ОАВга бўлган очиқлигига, шунингдек, вилоятимиз раҳбарининг оммавий ахборот воситаларига бўлган эътиборини кўриб, ҳавас қиламан.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар ҳокимининг ҳам барча ОАВ вакиллари учун доимо очиқлигини кўрамиз. Ўйлайманки, Қашқадарёда ОАВ вакиллари учун тўсиқ қўйган ёки улардан қочадиган ҳокимлар йўқ. Барчаси ОАВ учун очиқ ва ошкора.

Фаолиятини тўғри ташкил қилган раҳбар ОАВдан қўрқмайдиган, улар билан тўғридан-тўғри мунозара қилишга тайёр раҳбар бўлади. Тан оламиз, сиз журналистларнинг саволларингизга баъзан қандай жавоб беришни билмайдиган ёки ОАВ вакилларидан қочаётган раҳбарларни ҳам кўрганмиз
», — дея жавоб берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деҳқонобод ҳокими Қашқадарёда қайси ҳокимлар ОАВ учун очиқлигини айтди