Фото: Андижон вилояти ИИБ
Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилди.
Тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Андижон шаҳрида яшовчи аёл Х.Х. билан бирга 2021 йил декабрь ойидан буён яшаш хонадонида, ўз танишларининг 11 нафар вояга етмаган ўғил ва қиз фарзандларига махсус диний билимга эга бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқарув марказий органининг рухсатисиз ноқонуний равишда Қуръони Карим ва «Муаллими соний» диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда диний сабоқ бериб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан Х.М.га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва унинг турмуш ўртоғи Х.Х.га расмий огоҳлантириш жазоси қўлланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»