Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 02.05.2019 йилдаги қарздор Қ.Н.дан ундирувчи Е.С.нинг фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига 02.05.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қарздорнинг мулкий ахволини ўрганиш мақсадида, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга кўра, қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган.
Қарздор алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, Гулистон шаҳар, “Сайқал” МФЙ, Нурафшон кўчаси, 3-уйдаги яшаш хонадони маҳалла вакиллари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қарздорга тегишли бўлган мол-мулклари йўқлиги ва яшамаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Шу сабабли, қарздорга нисбатан 31.07.2021 йилда қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида, қарздор Қ.Н. Гулистон шаҳридан топилиб, давлат ижрочисига топширилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»