1 654
Самарқандда иш стажини сохталаштириш эвазига фуқародан 300 доллар сўраган Пенсия жамғармаси ходими ушланди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўлими ходими фуқародан пора олаётган вақтда ушланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.
2022 йил 18 июль куни фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Аризада ёзилишича, нафақага чиқиши учун Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлимига бориб, ишлаган вақтини ҳисоблатган вақтида, 1 йил 6 ой иш стажи етмаган.
У шу ерда ўзини Пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган К.Ш. билан танишиб қолган. Ушбу шахс уларнинг ишончига кириб, етмаган иш стажини сохталаштириш орқали тўғрилаш ва нафақа расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.
Шу ҳолат сабаб фуқаро унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, шу куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўлими биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.Ш. ўз хизмат хонасида ариза муаллифидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»