
Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Н.Курбанбаевдан, ундирувчи С.Джорабаева фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таьминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати юзасидан қарздор Н.Курбанбаев ўзига тегишли бўлган Чирчик шаҳридаги хонадонни, фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пуллари эвазига расмийлаштириб бериш таклифини билдирди.
Ундирувчининг розилиги асосида мазкур хонадон, С.Джорабаевага 01.06.2022 йилдаги давлат нотариал идорасининг "Алиментни натура шаклида тулаш тугрисидаги келишув" битимига асосан расмийлаштириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар