Фото: Маданий мерос агентлиги
Наманган вилоятидаги «Абдумалик» масжиди Чуст туман ҳокимининг қарори билан «қаровсиз ва эгаси аниқланмаган бино» деган важ билан ҳокимият балансига ўтказиб олинган ва сотиб юборилган.
Вазирлар Маҳкамасининг маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура текширувларида маълум бўлишича, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Чуст туманининг Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган «Абдумалик» масжиди ХХ аср бошига мансуб бўлиб, у 2018 йилда Чуст туман ҳокимининг қарори билан «ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино» деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилади.
Сўнг туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали фуқаро Т.А.га 61 млн сўмга сотиб юборилган.
«Туман ҳокимининг 30.04.2019 йилдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилади. Оқибатда, фуқаро Т.А. томонидан «Абдумалик масжиди»нинг 61,1 кв метр шифт қисмининг қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилгани натижасида унга 806,5 млн сўм жиддий зарар етказилган», — дейилади баёнотда.
Ҳозирда Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»