23:56 / 21.07.2022
1 074

Корхона фойдасига 400 миллион сўм ундирилди

Корхона фойдасига 400 миллион сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юрутувида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 21.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Оби барака” МЧЖдан, ундирувчи “Viayg Servis” МЧЖ фойдасига 400 млн. 994 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юрутувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Оби барака” МЧЖ нинг ҳисоб рақамлари АТ “Халқ банк” Қибрай филиалида эканлиги аниқланиб, ҳисоб рақамларига электрон банд солинган ва инкассо топшириқномалари юборилган ҳамда АТ “Халқ банк” Қибрай филиали “Картотека-2”га олинганлиги маълум қилинган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан 400 млн. 994 минг сўм қарз пуллари “Viayg Servis” МЧЖ фойдасига тўлиқ ундирилиши таьминланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхона фойдасига 400 миллион сўм ундирилди