09:33 / 22.07.2022
1 330

«Давлат назарияси»: Махфий мажлис ва унинг вазифалари

«Давлат назарияси»: Махфий мажлис ва унинг вазифалари
Махфий мажлис – ўз миллатини мустабид зулмидан халос қилиш ва мамлакатини бошқариш учун тузилган, мусулмонлар бирлашмаси ва ташкилоти. Мустабид зулми, қуллик, зулмдан халос бўлган мусулмонлар ҳаёт неъматларига эга бўлиб, хўрлик ва мусибатдан, айниқса, мол-мулк ва аёлларни умумий қилиш каби ҳозирги фалокатдан қутулади.

Мажлис ўз олдига қуйидагиларни мақсад қилади: шариатнинг аввалги мавқеини тиклаш, очиқ қонунни эълон қилиш ва барча мусулмон давлатларида уни амалиётга татбиқ этиш, Қуръонга амал қилиш.

Бу мажлиснинг қонуни, аслида, Қуръон ва ҳадислардир. Қуйида кўрсатилган мажлиснинг бирортасида Қуръон ёки ҳадисга зид иш бўлса, ҳар бир аъзога мажлиснинг бу қарорини бекор қилиш ҳуқуқи берилади.

Мажлиснинг бошқа вазифаларига қуйидагилар киради:
а) буюк ва мустақил давлат барпо этиш, уни мустаҳкамлаш;
б) шариат қоидаларига асосан бу давлатни бошқариш, ҳаммага илм ва маърифат олиш имкониятини яратиш;
в) техника ютуқлари ва мамлакат бойлиги: ўрмон хўжалиги ва бошқалардан фойдаланиб давлатни маданийлаштириш.
г) халқни хурофотдан қутқариш, давлатни золимлар, даҳрийлар ва уларнинг зулмидан муҳофаза қилиш, мусулмонларнинг маданий ҳаётини таъминлаш.

Мажлис аъзолари ўз ҳамфикрларини гўё ота-онасидек билиб, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилади.

Б. Махфий мажлис низоми ва тузилиши
1. Мажлий ўта хуфиёнадир.
2. Мажлис ниҳоятда эҳтиёткорлик билан тузилади.
3. Мажлис ўз тартибига эга.
4. Энг оқил ва қобилиятли инсон мажлис раиси этиб тайинланади.
5. Барча бўлимлар вакиллари иштирокидагина мажлис ўз йиғилишларини бошлайди.
6. Раҳбарлар тушунган, ақлли ва ҳозирги давр воқеаларидан хабардор бўлиши керак.
7. Мажлис фақатгина бир синф вакиллари, масалан, руҳонийлар ёки бойлардан иборат бўлмаслиги керак. Бутун мусулмон аҳли вакиллари бўлиши лозим (агарда улар юқоридаги талабга жавоб берса).

1. Шаҳар ва қишлоқларда “ички ишлар ва саодат бошқармаси” номли бошқармалардан иборат мажлислар тузилади, улар юқоридаги бошқармаларга бўйсунади.

Бўйсуниш тартиби қуйидан юқорига қараб, яъни бошқарма бевосита ҳоким ёки сардорга бўйсунади, улар эса губернаторга.

Агарда битта губернаторга 5 та ҳоким бўйсуниб, уларнинг ҳар бири 5–10 та қишлоқ ёки шаҳарни бошқарса, уларнинг ҳар бирида ҳокимга бўйсунувчи алоҳида мажлис бўлиши керак.

2. Мажлис раиси мажлис ташкил этилган шаҳар ёки қишлоқ раҳбари бўлиши керак. Унинг котиби бир вақтнинг ўзида мажлис котиби ҳам саналади.

3. Уезд ёки ундан йирикроқ ҳар бир мажлис ўз ташаббуси билан, керакли ҳолатларда, ҳар ҳафта ёки ҳар ойда йиғилишларни чақиради.

4. Мажлис йиғилишларида манманлик ёки мутаассибликка йўл қўйилмайди. Дунёвий ва охиратдаги ҳаёт учун фойдали ва ёлғондан холи масалалар муҳокама қилинади.

В. Махфий мажлис аъзолигига қабул қилиш шартлари
1) мажлис аъзолигига қабул қилинаётган шахс диндор, миллатпарвар, ватанпарвар бўлиши ва Ватан учун бор-будини беришга тайёр шахс бўлиши керак;
2) у жанговар, ҳалол ва фаол курашчи бўлиши керак;
3) сўзи билан амали бир бўлиши керак;
4) дин ва ватан обрўини билиш керак ва керак бўлса ўз жони ва мулкини дин ва Ватан учун қурбон қилишга сўз бериши керак;
5) мажлис кўрсатмаларини бузмаслиги керак. Агарда бузса, бунинг учун жазо олишига ваъда бериши керак;
6) мажлис сирларини сақлашга қодир бўлиши керак;
7) аъзоликка қабул қилиш учун барча аъзолар рози бўлиш керак;
8) қабул қилинаётган қўрқоқ, субутсиз ёки енгилтабиат бўлмаслиги керак;
9) қабул қилинаётган жосус бўлиб ишламаган, ўз лавозимини суиистеъмол қилишда айбланмаган, ваъдасини бажармаган одам бўлмаслиги керак. Бизга зулм қилаётган ҳукуматдан маош олмаётган бўлиши керак;
10) шахсий манфаатлари мусулмон халқи манфаатларидан устун бўлмаслиги керак; мажлис топшириқларини бажаришда аъзоликка қабул қилинган шахсий манфаатларидан воз кечиши керак;
11) мажлисга қабул қилинган ташвиқот ва тарғибот ишлари орқали унга бошқаларни жалб этиши керак. Бу унинг фазилатига айланиши лозим;
12) ҳеч кимга: на ота-онага, на хотинга, на болаларга, умуман, мажлисга бегона шахсларга унинг сирларини айтиш мумкин эмас.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Давлат назарияси»: Махфий мажлис ва унинг вазифалари