Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон дунёда Японияга ишчи кучи олиб кириш имкониятига эга ўн биринчи давлатга айланди. Энди ўзбек мигрантлари Японияда ҳам меҳнат қилиб, даромад топиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 21 июль куни Япония—Ўзбекистон ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган иккинчи меҳнат форумида маълум қилинган.
«Форумда айтилишича, Япония шу пайтга қадар фақатгина 10 та мамлакатдан ишчи кучи жалб қилган. Боиси, Японияда ишчи кучига бўлган эҳтиёж етарли даражада бўлган. Форумда вазиримиз Нозим Ҳусанов ва Япония кооперативлар уюшмаси раиси Муруяма Мокото бошчилигидаги делегация иштирокчилари ўзаро мулоқотга киришиб, ўзбек мигрантлари учун Япония бозори тўлиқ очилганини маълум қилишди», — дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева.
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Мирзаеванинг қўшимча қилишича, шу пайтга қадар давлат ҳомийлигида 500 нафар ўзбек ишчиси касбий таълимга ўқитилган бўлиб, шундан 47 нафари Япония ишчиси талаби ва таклифини маъқул кўргани учун ишлаш иштиёқи борлигини билдирган.
«Август ойида 47 нафар ўзбек ишчиси Японияга жўнаб кетади. Уларнинг меҳнат шароити, ойлик маошини ўз вақтида олиши ва қулай шарт-шароитда меҳнат қилиши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади», — дейди вазирлик вакили.
Вазирлик масъулларининг қўшимча қилишича, бугунги кунда 100 га яқин номзодлар қишлоқ хўжалиги ва қарияларни парваришлаш йўналиши бўйича махсус малака сертификатига эга бўлиб, улар Японияга ишга кетиш жараёнида иштирок этмоқда.
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
«Ўзбекистонлик ишчиларнинг аксарияти ҳали япон тилини мукаммал билмаганлиги учун уларга асосан қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалигида меҳнат қилишга таклифлар бўлмоқда. Давлат ҳомийлигида ўқитилаётган ишчиларимиз келажакда бошқа иш ўринларини ҳам банд этиши кўзда тутилган», — дейди масъул.
Форумда таъкидланишича, аввалроқ Японияга ишлаш иштиёқини билдириб, япон иш берувчиларининг талабларини бажариш жараёни ўзбек мигранти учун 3 минг долларга тушган бўлса, эндиликда бу тест жараёнлари Ўзбекистонга олиб келинган бўлиб, айни кунда бу харажат минг долларни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»