date
views 1 271

UzAuto Trailer” МЧЖ фойдасига қарз ундириб берилди

UzAuto Trailer” МЧЖ фойдасига қарз ундириб берилди
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 19.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ойбек Барака Қурилиш” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “UzAuto trailer” МЧЖнинг фойдасига 237 млн. 411 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ховос тумани бўлими иш юритувига 06.06.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамлари ва мол-мулклари хатланган ҳамда қарздордан жами 237 млн. 411 минг сўм тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “UzAuto Trailer” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Ижро ҳаракатлари давомида, суд қарори ижроси таъминланди ва “UzAuto Trailer” МЧЖнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Trailer” МЧЖ фойдасига қарз ундириб берилди