20:54 / 22.07.2022
1 588

Шахсни аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиёти бекор қилинади

Шахсни аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиёти бекор қилинади
Ҳукумат қарори (399-сон, 22.07.2022 й.) билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти «бодикамера»га тасвирга олинади.

Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
- шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
- шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
- шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.

Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:
- унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
- қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
- шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
- жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахсни аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиёти бекор қилинади