22:02 / 22.07.2022
1 480

Марказий банк Ўзбекистондаги «валюта схемалари» ҳақидаги гапларга изоҳ берди

Марказий банк Ўзбекистондаги «валюта схемалари» ҳақидаги гапларга изоҳ берди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хорижликлар Ўзбекистонга келиб, бу ерда рублни долларга алмаштириб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг айтишича, вазият назорат остида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ҳар чоракда хорижликларга очилган ҳисобварақлар сони 15-20 фоизга ошиб бормоқда.
Иккинчи чоракда 47 000 та янги ҳисобварақ очилиб, уларнинг умумий сони 169 000 тага етди.

- Уларни таҳлил қилганимизда, асосий қисми Ўзбекистонга Россия, Беларусь ва Украинадан кўчиб келганлар ҳиссасига тўғри келганига гувоҳ бўлдик, – дейди Мамаризо Нурмуратов.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳисобларда тахминан 115 миллион доллар бор.

- Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу ерда жиддий муаммо кўрмаяпмиз, – дейди Мамаризо Нурмуратов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк Ўзбекистондаги «валюта схемалари» ҳақидаги гапларга изоҳ берди