Жорий йил 15 июлдан 200 минг сўмлик банкнота муомалага киритилди. Аҳоли орасида ушбу ҳолат инфляцияни ошириши мумкинлиги тўғрисида турли хавотирлар пайдо бўлди. Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси шу бўйича изоҳ берди.
Марказий банк нега пулларни янгилайди ёки катта банкноталар нима учун керак?
Марказий банк мамлакат ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пулларни муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. У иқтисодиётни керакли маҳсулот ва хизматлар ҳажмини ишлаб чиқаришда етарли маблағ билан таъминлайди.
Пул купюраларининг катталашиши ва муомалага чиқарилиши бу пул миқдори кўпайишини эмас, балки унинг таркибий қисми ўзгаришини англатади.
Мисол учун, 100 та 2 минг сўмлик ўрнига 1 та 200 минг сўмлик муомалада айланади. Бу эса иқтисодиётнинг турли қатламлари учун турли хил афзалликларга эга:
- аҳоли учун катта харидларни амалга оширишда қулайлик яратади;
- банклар учун нақд пул муомаласи жараёнини осонлаштиради;
- нақд пулни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча харажатларни камайтиради.
Одатда инфляция даражасига таъсир этувчи омиллар бир нечта. Масалан, иқтисодиётда пул массаси ошишидан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг юқори инфляцион кутилмалари ва уларга асосланиб чиқарган қарорлари инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатади.
Агар аҳоли катта пулларнинг муомалага киритилиши билан нархлар ошади деб ўз харид харажатларини кескин оширса, бозорда ортиқча талаб пайдо бўлади. Бу ўз навбатида, юқори талабга жавоб сифатида тадбиркорлар томонидан нарх-навони оширилишига сабаб бўлади.
Аҳолининг молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган иқтисодиётда истеъмолчиларнинг шов-шувли хавотирлари ва юқори инфляцион кутилмалари натижасида нархлар кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади