1 051
ИИББ: Йўл талашиб қолган айрим ҳайдовчилар ўртасидаги можаро катта жанжалга айланиб кетмоқда
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасида юз берган айрим можароли ҳолатлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бир ҳайдовчининг бепарволиги, ўзаро ҳақорат ҳамда тажовузкор ҳаракатлар катта жанжалга айланади ва бу охир-оқибат жиноий иш қўзғатилишига олиб келади.
Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида 20 ёшли A.К., 21 ёшли A.Т. ва 26 ёшли О.Р. ўзаро жанжал оқибатида, ҳайдовчи 32 ёшли Р.Х.га тан жароҳатлари етказган, шундан сўнг улар ҳодиса жойидан яширинган.
Aйнан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳайдовчилар ўртасидаги можарога сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Худди шундай ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлган. 32 ёшли И.Х. 43 ёшли Ф.М.ни уриб, тан жароҳати етказган. Ўзаро жанжал ҳайдовчиларнинг йўлни талашиб қолгани оқибатида келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ хабарида айтилишича, юқоридаги ҳолатлар икки кун фарқи билан содир бўлган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда бир-бирингизга ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларига нисбатан хушмуомала бўлишингизни сўраймиз! Белгиланган тезликка ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!” дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»