Фото: Самарқанд вилояти ичи ишлар бошқармаси
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида бир гуруҳ шахслар содир этиши мумкин бўлган катта жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ичи ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар қилинишича, «Зангибойи» маҳалласи ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида икки киши овқатланиб ўтирган. Паст Дарғом тумани «Бахшибойи» маҳалласида яшовчи, уларга олдиндан таниш бўлган Синдор, Асад, Рамзиддин, Камрон, Маъруф ҳамда Али исмли шахслар маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, уларни ёнига чақирган ва саломлашмаганини важ қилиб, жанжал кўтарган.
Фото: Самарқанд вилояти ичи ишлар бошқармаси
Вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, ҳодиса жойига ИИБнинг тезкор ходимлари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари етиб бориб, барча шахслар ушланиб, жанжалнинг олди олинган.
Фото: Самарқанд вилояти ичи ишлар бошқармаси
Аниқланишича, тумандаги «Зангибойи» ва «Бахшибойи» маҳаллаларида яшовчи ушбу шахслар ўртасида олдиндан келишмовчилик бўлган. Ҳолат юзасидан ушбу жанжалга етакчилик қилган 6 нафар шахсга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»