Фото: Telegram / Иллюстратив
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак 17 июль куни қайнсинглисини офтоба билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. соат тахминан 07:15 да Қарши шаҳри «Каманди» МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган.
Ундан оиласининг шахсий ишларига нега аралашаётганини сўраб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда М.П. ҳовлида турган офтоба билан қариндоши Р.Д. бошининг орқасига ўта шафқатсизларча уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Ҳушсиз ҳолатга келиб, олган тан жароҳати туфайли аёл вафот этган, унинг уч нафар боласи бўлган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди