Фото: Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси
Бухоро вилоятида иссиқда чақалоқ далага ташлаб кетилгани, у фермер хўжалиги ерларидан топиб олингани айтилган мурожаат тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ушбу мурожаат бошқарма масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 22 июль куни соат 16:07 да вилоят ИИБнинг 102 автоматлаштирилган тизимига Ғиждувон тумани «Кўлижаббор» МФЙ Кўҳна Найман қишлоғида жойлашган «Шукур Тўхта» фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги (капа) шийпонда шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола топиб олиниб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур хабар Ғиждувон тумани ИИБ навбатчилик қисмида қайд қилиниб, тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Ҳозирги кунда ушбу шахси аниқ бўлмаган тахминан 9 ойлик бола туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида шифокорлар назоратига олинган бўлиб, ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатларининг якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи