23:54 / 25.07.2022
1 368

Бўкада жамият фойдасига деярли 1,5 миллиард сўм ундирилди

Бўкада жамият фойдасига деярли 1,5 миллиард сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Бўка туман бўлим бўлим иш юритувида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 11.02.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “SANTA GROUP AGRO” МЧЖдан ундирувчи “TOSHKENTDONMAHSULOTLARI” AJ фойдасига 1.463.232.175 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг амалга оширган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “SANTA GROUP AGRO” МЧЖнинг тегишли ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол мулклари хатланган.

Натижада қарздор корхонадан акционерлик жамияти фойдасига 1.463.232.175 сўм қарздорлик тўлиқ амалда ундирилиб,ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўкада жамият фойдасига деярли 1,5 миллиард сўм ундирилди